Манхэттен федерал суди АҚШ президенти Дональд Трампга қарши берилган даъвони рад этди. Бу ҳақда 21 декабрь, пайшанба куни Associated Press агентлиги маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Унда президент Америка конституциясининг давлат биринчи шахсларига хорижий ҳукуматлардан тўловлар қабул қилишини тақиқловчи низомини бузганликда айбланган эди.
Даъво «Фуқаролар Вашингтонда масъулият ва этика тарафдори» (Сitizens for Responsibility and Ethics in Washington, CREW) ташкилоти томонидан январь ойида берилган эди. Ташкилот ҳуқуқшунослар, ҳуқуқ бўйича мутахассислар ва касб этикаси соҳасидаги экспертларни бирлаштиради. Улар республикачини ўз компанияларига эгалик ҳуқуқидан воз кечмаганлиги, шунингдек, унга тегишли активлар, жумладан хорижий активларни сотмаганликда айблади.
21 декабрь, пайшанба куни судья Жорж Дэниелс даъвони рад қилди. У даъвогарлар айбловни тасдиқловчи ишончли далиллар тақдим эта олмаганлигини маълум қилди. Бундан ташқари, Дэниелс Трамп ҳақиқатда асосий қонун низомини бузган тақдирда бу масалани федерал суд эмас, АҚШ Конгресси кўриб чиқиши лозимлигини билдирди.
Изоҳ (0)