АҚШда кишиларни гаровга олгани учун узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган Жорж Жонсон суд қарори эълон қилинган куннинг эртасига жонига қасд қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
28 ёшли Жонсоннинг жасади қамоқхона камерасидан топилди. Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, у бўғилиш оқибатида ўлган.Ҳодисадан бир кун аввал Балтимор суди уни озодликдан ноқонуний маҳрум этиш ва жиноий таҳдидда айбдор деб топиб, 123 йил қамоқ жазосига ҳукм қилганди.
2016 йил июлида полициячилар зўравонлик содир этгани учун қидирилаётган Жонсоннинг автомобилига дуч келганади. Қуролланган эркак яширинишга уриниб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этади, сўнг яқин орадаги Burger King ресторанига кириб боради.
У ерда рестораннинг 3 нафар ходими ва 7 ёшли қизни гаровга олади. Полиция билан бир неча соат давом этган музокаралардан сўнг аввалига икки кишини қўйиб юборади, кейин қолганлар билан ресторанни тарк этади.
Изоҳ (0)