Жанубий ва Шимолий Корея ҳарбийлари демаркация чизиғи яқинида огоҳлантирувчи ўқларни отди. Бу ҳақда Yonhap қўшма штаб бошлиқлари қўмитасининг вакилига асосланиб маълум қилди, деб хабар берди «Газета.ru».
Қўмита вакилининг сўзларига кўра, КХДР аскари Жанубий Кореяга қочиб ўтгач, «шимоллик» чегарачилар демаркация чизиғига келган, «афтидан улар қочоқни қидирган кўринади».
Шу муносабат билан Жанубий кореялик аскарлар 20 га яқин огоҳлантирувчи ўқларни узган.
Орадан 40 дақиқалар отгач, Шимолий Корея томонидан ҳам бир неча бор ўқ овозлари эшитилган, бироқ ўқлар чегарани кесиб ўтмаган.
Аввалроқ, яна бир КХДРлик аскар «жануб»га қочиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)