Мексикада автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида 15 нафар хорижий сайёҳ ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа жойида 11 киши ҳалок бўлди, яна 4 киши касалхонага олиб кетилаётганда оламдан ўтди.
Ҳалок бўлганлар орасида АҚШ, Швеция, Бразилия ва Италия фуқаролари бор. Яна 18 киши жароҳатланди.
Автобус хорижий сайёҳларни Чакчобенга экскурсияга олиб кетаётганда ағдарилиб кетди. Улар Мексикадаги Махаул портига круиз кемасида келганди.
Изоҳ (0)