Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан «Риэлторлик хизматлари соҳасини янада ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги фармон лойиҳаси тайёрланди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра,
- кўчмас мулк бозорида кўрсатиладиган ахборот ва консултация хизматларини лицензиялаш бекор қилинади;
- риэлторлик ташкилотлари лицензия олиши учун минимал устав капиталга қўйиладиган талаблар бекор қилинади;
- 2018 йил 1 апрелига қадар риэлторлар ва тегишли давлат органлари ўртасида кўчмас мулк объектлари, уларнинг эгалари, у ерда яшовчилар, қарздорлик ва бошқа масалаларда ахборот тақдим этиш бўйича электрон алоқа тизими жорий этилади;
- Давлат солиқ қўмитаси ва СВОЖЖДЛҚК департаменти ҳамкорликда мунтазам равишда лицензиясиз риэлторлик хизматларини кўрсатаётган шахсларни аниқлаш бўйича текширув чораларини амалга оширади;
- риэлторлик ташкилотлари учун жорий этилган даромад солиғи ва ягона солиқ тўлови имтиёзлари 2020 йил 1 январига қадар узайтирилади.
Риэлторлик ташкилоти воситачилигида тузилган 6 ойгача бўлган шартномалар давлат регистрацияси ва нотариал тасдиқлашга муҳтож бўлмайди.
Изоҳ (0)