Украиналиклар томонидан мамлакат президенти Пётр Порошенконинг қўллаб-қувватланиш даражаси пасайишда давом этмоқда. «Янги Украина» стратегик тадқиқотлар институти маълумотлари шундан далолат бермоқда, деб хабар беради EADaily.
Октябрда сўралганларнинг 79 фоизи президент фаолиятини ёқламаслигини билдирди. Бу кўрсаткич сентябрда 74,6 фоизни ташкил этганди. Порошенконинг шахсий рейтинги сентябрдаги 12,8 фоиздан октябрда 9,9 фоизгача тушиб кетди.
Президент тарафдорларининг «Пётр Порошенко блоки» партияси қўллаб-қувватланиши 10,5 фоиздан 9,1 фоизгача камайди.
Социологларга кўра, бундай тенденция «Порошенконинг қайта сайланиш имкониятини аниқ йўққа чиқаради».
Изоҳ (0)