Ироқ ҳудудидаги лагерлардан бирида россиялик аёллар ва болаларнинг янги гуруҳи аниқланди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Қодировга кўра, гуруҳ 13 аёл ва 28 нафар боладан иборат.
Улардан атиги бир нафари Чеченистондан бўлиб, аксарияти доғистонлик. Шунингдек, рўйхатда Москва ва Брянск вилоятидан келганлар ҳам бор.
Ҳозирда аёллар ва болаларни Россияга қайтариш учун ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал этилмоқда.
Изоҳ (0)