Тошкентда дўстига Жанубий Кореядан эҳтиёт қисмлар олиб келишни ва янги олиб беришни ваъда қилиб, 48 минг доллар пулни алдов йўли билан олган 34 ёшли эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Шайхонтоҳур туман ИИБга кўра, гумондор дастлаб танишига Жанубий Кореяда автомобиль эҳтиёт қисмларини олиб келиб беришни ваъда қилган. Товар учун у аванс тариқасида 35 минг доллар олган. Сўнг, пулни қайтармаслик учун, эркак жабрланувчини яна бир бор алдаган. У Олмазор туманидан 3 хонали уй олиб беришни ваъда қилиб, ундан қўшимча тарзда 106 миллион сўм (13 минг доллардан кўпроқ) олган.
Охир-оқибат у пулни ҳам қайтармаган, ваъдалариниям бажармаган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-3 моддаси «б» банди бўйича жиноий иш қўзғатилди. Қонунбузар 8 йилгача қамалиши мумкин.
Изоҳ (0)