15 декабрь куни Жавлон Имонқулов Ховос тумани ҳудудида оғирлиги тахминан 2000 граммга тенг бўлган гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимликни Л.И исмли шахсга 3 500 000 сўмга сотган вақтда далилий ашёлар билан ушланган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сирдарё вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, Ж.Имонқулов томонидан Л.И исмли шахсга сотган моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, марихуана деб аталиши ва умумий оғирлиги 216,7 граммга тенглиги кўрсатилган.
Ховос тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ж.Имонқуловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик моддасини ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ (0)