15 декабрь, жума куни Индонезиянинг Ява оролида содир бўлган 6,5 магнитудали зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Ер ости силкинишлари офис бинолари ва аҳоли истиқомат қиладиган уйлар жойлашган Жакартада сезилган. Кўплаб одамлар ваҳимада кўчага отланиб, йўлларда оммавий тирбандликларни келтириб чиқарди. Бир нечта шифохонадаги беморлар эвакуация қилинган.
Шунингдек, тасдиқланмаган цунами хавфи ҳам эълон қилинган.
Маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 62 ёшли эркак ва 80 ёшли аёл ҳалок бўлган. 40 га яқин уй қулаб тушган, 60 дан ортиқ одам жиддий жароҳат олган.
Изоҳ (0)