Apotex фармацевтика компанияси асосчиси, миллиардер Барри Шерман ва унинг турмуш ўртоғи Хани Торонтодаги уйларида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Globe and Mail нашрига кўра, Шерманларнинг жасади 15 декабрь, жума куни ҳашаматли уйлари ертўласидан топилди. Полиция эр-хотиннинг ўлими «шубҳали» эканлигини билдирмоқда.
Газета Барри Шерман қатор суд жараёнлари иштирокчиси бўлганини эслатди. Шунингдек, унга нисбатан Канада бош вазири Жастин Трюдо партияси учун маблағ тўплашни ташкиллагани юзасидан текширув олиб борилаётганди.
Шерманларнинг тўрт нафар боласи қолди.
Маълумот учун, Барри Шерман Canadian Business журнали томонидан тузилган Канаданинг энг бадавлат кишилари рўйхатида 15-ўринда қайд этилганди.
Изоҳ (0)