Нидерландия полицияси Амстердамнинг Схипхол аэропортида пичоқ билан қуролланган эркакни отиб ташлади, деб хабар берди «РИА Новости».
«Жандармерия Схипхолда пичоқ билан таҳдид қилган эркакка қарата ўт очди. Эндиликда ҳеч қандай хавф йўқ. Тафсилотлар ўрганилмоқда», — дейилади аэропортнинг Twitter’даги саҳифасида.
Нидерландига ОАВларининг маълум қилишича, аэропортда жойлашган Schiphol Plaza савдо марказидагилар нохуш ҳодиса сабаб эвакуация қилинган ва у ер полиция томонидан қуршаб олинган.
Кейинроқ, аэропорт матбуот хизмати полиция ҳужум уюштирган шахсни йўқ қилганини ва савдо марказининг катта қисмидан қуршов олиб ташланганини маълум қилди.
Изоҳ (0)