Москвадаги Замоскворец суди Россиянинг собиқ иқтисодий ривожланиш вазири Алексей Улюкаевни 8 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. У жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди, дея хабар беради «РБК».
Улюкаев олинган пора миқдорида — 130,4 миллион рубль жаримага тортилди. Шунингдек, озод этилганидан сўнг 8 йил давомида давлат хизматида лавозим эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Суд қарори эълон қилинганидан сўнг Улюкаевнинг қўлига кишан солинди.
Судья Лариса Семёнова айблов собиқ вазир «Роснефть» раҳбари Игорь Сечиндан 2 миллион доллар пора олганини исботлашга муваффақ бўлди, деб ҳисоблади. Прокурор суддан Улюкаевга 10 йил қамоқ жазоси бериш ва максимал миқдорда — 500 миллион рубль жаримага тортишни сўраганди.
Изоҳ (0)