Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Нукусда янги қурилган Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби фаолияти билан танишди, деб хабар берди ЎзА.
Спортнинг эркин ва юнон-рум кураши, оғир атлетика, дзюдо, таэквондо, бокс, қиличбозлик, бадиий гимнастика сингари 11 тури билан шуғулланиш имконияти яратилган янги спорт мажмуасини бунёд этиш учун 15 миллиард сўмликка яқин қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган. Замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланган 7 та спорт зали, ётоқхона, ошхона, машғулотлар учун сунъий қопламали спорт майдончаларида 700 дан зиёд ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланиши мумкин.
Ўзбекистон Президенти мажмуада машғулотларда иштирок этаётган ёш спортчилар билан мулоқот қилди.
Изоҳ (0)