Мексиканинг Мехико штатидаги пиротехника омборидаги портлаш оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».
Портлаш оқибатида Хилотепекдаги комплекснинг олти биносидан тўрттаси зарар кўрган.
Шунингдек, беш киши жароҳатланган. Жабрланувчиларнинг ҳозирги аҳволи ҳақида маълум қилинмаган.
Портлаш сабаби ҳозирча номаълум. Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келган.
Мексикада фожиали оқибатларга олиб келувчи пиротехник портлаш ҳодисалари тез-тез кузатилади.
2017 йилнинг март ойида хавфли маҳсулотнинг портлашидан тўрт киши, декабрь ойида эса пиротехника ярмаркаси портлаши оқибатида 40 киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)