АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Вашингтон ва Пхеньян ўртасида музокаралар олиб борилиши учун КХДР ракета синовларини тўхтатиши лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Шимолий Корея музокаралар столига ўтириши керак. Биз керакли натижага эришмагунимизга қадар КХДРга босим ўтказишни давом эттираверамиз», — деди Тиллерсон.
Аввалроқ, Рекс Тиллерсон Вашингтон КХДР билан муаммони ҳарбий жиҳатдан ҳал қилишга тайёр эканлигини билдирган эди.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ КХДР билан музокараларни бошлаш учун олдиндан шартлар қўймайди, шунингдек, Россия ва Хитойнинг «иккиламчи музлатиш» режасини ҳам қўллаб-қувватламайди.
Изоҳ (0)