АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис КХДРнинг қитъалараро баллистик ракеталари айни вақтда Америка ҳудудларига хавф туғдирмаслигини маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
«Айни вақтда улар биз учун сезиларли хавф туғдирмайди. Ҳозирча биз ушбу масала юзасидан эскпертиза ўткизмоқдамиз», — деди Мэттис журналистлар билан суҳбатда.
КХДР сўнгги йилларда қитъалараро баллистик ракеталар ва ядровий каллакларни яратиш устида аҳамиятли ишларни олиб борди. БМТнинг тобора кучайиб бораётган санкциялари ҳам Пхеньяннинг ядро-ракета фаолиятини тўхтата олмаяпти.
13 минг километр масофани босиб ўта олади деб ҳисобланаётган «Хвасон-15» ракетасининг сўнгги синови 29 ноябрда ўтказилган эди. Синовдан сўнг Пхеньян энди АҚШнинг исталган ҳудудига зарба бера олишини маълум қилди.
Изоҳ (0)