БМТ Хавфсизлик кенгаши ой давомида 3, йил бошидан бери 15-маротаба Корея ярим оролидаги вазият бўйича очиқ йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Йиғилишда лавозимини эгаллаб турган салкам 4 йил мобайнида биринчи бор КХДР доимий вакили Ча Сон Нам пайдо бўлди. Шунингдек, мамлакат делегацияси ҳам илк маротаба қатнашди.
Шимолий Корея вакили ўз чиқишида Пхеньяннинг ядро қуроли ва уларни етказиш воситаларини ишлаб чиқишни давом эттириш ниятини тасдиқлади.
«КХДР дунёдаги энг қудратли ядровий ва ҳарбий давлат сифатида ривожланишда давом этади. Мамлакатимизга оммавий қирғин қуроли ўзини мудофаа этиш ва минтақада хавфсизликни таъминлаш учун зарур», — деди Ча Сон Нам.
Изоҳ (0)