Россия Сенати 15 декабрь куни мамлакат президенти сайлови бўйича сайловолди ташвиқот кампаниясига расман старт берди, сайлов 2018 йил 18 мартга белгиланди. TJournal’нинг хабар беришича, Сенат мажлиси YouTube орқали жонли эфирда намойиш этилган, барча 160 сенатор якдил қарор қабул қилган.
Россия президенти сайлови 2018 йил 18 март куни бўлиб ўтади. TJournal’нинг қайд этишича, сайлов аслида 11 март куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ сайлов куни Қрим Россия таркибига қўшиб олинган сана билан мос келиши учун 18 мартга кўчирилди.
Ҳозиргача амалдаги президент Владимир Путин, мухолифатчи Алексей Навальний, «Яблоко» партияси вакили Григорий Явлинский, Россия либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский ва журналист Ксения Собчак президентликка номзодини қўйиш истагини билдирган.
Хабар беришларича, 15 декабрданд бошлаб улар Марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топшириши мумкин.
Изоҳ (0)