Перу парламенти мамлакат президенти Педро Пабло Кучинскини лавозимидан четлатиш ҳақидаги резолюция лойиҳасини кўриб чиқиш учун қабул қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Давлат раҳбари импичменти жараёнини бошлаш учун йиғилишда иштирок этган 111 депутатдан 93 нафари овоз берди, 17 киши қарши чиқди.
Кучинскининг истеъфоси бўйича ҳал қилувчи овоз бериш 21 декабрь куни бўлиб ўтади. Перу президентини лавозимидан четлатиш учун 130 депутатдан 87 нафари буни қўллаб-қувватлаши кифоя.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Перу президенти унга қарашли фирмалар 2004—2013 йилларда Бразилиянинг Odebrecht корпорациядан 4,8 миллион доллар олгани муносабати билан сўроққа чақирилгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)