АҚШ миллий архиви 15 декабрь куни президент Жон Кеннедининг ўлимига алоқадор 3,5 мингдан ортиқ ҳужжатларни эълон қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Архив сайтида қайд этилишича, бу президентнинг ўлими билан боғлиқ ҳужжатларнинг жорий йил ҳисобидан олтинчи ва сўнгги бор чоп этилишидир.
Сайтда ҳозирги кунда 1992 йилдаги қонунчиликда кўзда тутилган барча ҳужжатлар тўлиқ ёки қисман чоп этилгани ҳам айтиб ўтилган.
«88 та ҳужжат бундан мустасно. Улар Миллий архив ва бошқа ташкилотлар ходимлари томонидан қўшимча ўрганишни талаб этади», — дейилади хабарда.
2017 йилнинг июль ойидан бошлаб Кеннедининг ўлимига алоқадор жами 34 минг ҳужжат эълон қилинди.
Жон Кеннеди 1963 йилнинг 22 ноябрида Даллас шаҳрида отиб ўлдирилган эди.
Изоҳ (0)