АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик дипломатлардан мусодара этилган дала ҳовлиларни сотиш таклифи билан чиққан. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
The Washington Post нашрига кўра, бу Трамп президент лавозимини эгаллаганидан сўнг рўй берган. У мазкур ғояни ўзи учун Оқ уйда ташкилланган ФҚБ махсус брифингида таклиф этган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил декабрида АҚШнинг аввалги расмийлари мамлакатдан 35 нафар россиялик дипломат ва уларнинг оила аъзоларини чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди. Шунингдек, Обама маъмурияти бир неча дипломатик объектларга ташриф буюришни ман этди.
Изоҳ (0)