Перу бош прокуратураси мамлакат президенти Педро Пабло Кучинскини Бразилиянинг Odebrecht қурилиш корпорацияси томонидан тўловлар масаласида сўроққа чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сўроқ 21 декабрь, пайшанба куни Перу президентининг ишчи қароргоҳида ўтказилиши билдирилмоқда. Кучински билан прокурор Гамильтон Кастро бошчилигидаги терговчилар гуруҳи суҳбат қилади.
Олдинроқ Odebrecht вакиллари Перу парламентига маҳаллий компаниялар билан муносабатлари ҳақида ҳисобот жўнатганди.
Ҳужжатда, жумладан, 2004—2013 йилларда Бразиялия корпорацияси амалдаги президент билан боғлиқ фирмаларга «маслаҳатлашув хизматлари» учун 4,8 миллион доллар тўлаб бергани маълум қилинган.
Изоҳ (0)