«Транснефть» 2017 йилнинг декабрида Ўзбекистонга 50 минг тонна нефть етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналистларга нефть транспорти компаниясининг расмий вакили Игорь Демин маълум қилди, деб хабар берди RNS.
«Декабрь ойи режаси 50 минг тоннани ташкил этади», — дея таъкидлади Демин. Унинг сўзларига кўра, ноябрь ойида 30 минг тонна нефть етказиб берилган.
Деминнинг аниқлик киритишича, гап синов тариқасида етказиб бериш ҳақида кетмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрелида Москвага амалга оширган ташрифи доирасида Ўзбекистонга 500 минг тонна нефть етказиб бериш бўйича икки томонлама меморандум имзоланганди.
«Транснефть» вице-президенти Сергей Андроновнинг маълум қилишича, Ўзбекистонга 500 минг тонна нефтни етказиб беришда «Роснефть», «Газпром нефть», «Лукойл» ва «Русснефть» иштирок этиши мумкин.
20 ноябрда Қозоғистон орқали транзит билан Ўзбекистонга синов тариқасида нефть етказиб бериш бошланган. Хом ашё Омск—Павлодар—Чимкент нефть қувури орқали етказилмоқда, у ёғига темир йўл орқали ташилади.
Изоҳ (0)