16 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 3—5 даража совуқ, кундузи 4—6 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин.
Қорақалпоғистон бўйлаб эрталаб ёмғир аралаш майда қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 8—13, кундузи 2—7 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 8—13, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 3—8 даража совуқ, кундузи 2—7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 7—12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 1—6 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 8—13 даража совуқ, кундузи эса 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)