Click компанияси тизим фойдаланувчиларига бутун мамлакат бўйлаб электр энергияси учун пул тўлаш имкониятини яратди, деб хабар беради компания матбуот хизмати.
Click фойдаланувчилари тизим орқали нафақат сарфланган электр энергияси учун тўловларни амалга ошириши, балки шахсий ҳисоб рақамдаги балансни текшириши ҳам мумкин.
Шу билан бирга, Click тизимида мавжуд бўлган «Автотўлов» хизмати ёрдамида фойдаланувчилар исталган суммага ҳар ойнинг исталган кунига электр энергиясига тўловларни автоматлаштириши мумкин. Тизим фойдаланувчи белгилаган вақтда тўловларни автоматик тарзда амалга оширади.
Изоҳ (0)