ЎзА Қарши шаҳрида барпо этилган замонавий деҳқон бозорининг бугунги кунга келиб чиқиндихонага айланиб қолгани ҳақида танқидий мақола чоп этди.
«Қарши шаҳрининг 2-микрораёни ҳудудида замонавий деҳқон бозори қурилганида ҳамма хурсанд бўлган эди. Чунки кўчада ноқулай шароит ва санитария талабларига зид ҳолда полиз, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ниҳоят бир жойга жам бўлиши мумкин эди. Бу сотувчига ҳам, харидорга ҳам жуда қўл келарди. Лекин, афсуски, кутилган натижа бўлмади. Сотувчилар ҳамон бозорга элтадиган кўчада антисанитария ҳолатида маҳсулотини ерга ёйиб савдо қилмоқда», — дейилади хабарда.
Шунингдек, хабарда қайд этилишича, бозордан кимдир чиқиндихона, яна кимдир эса автомобили учун тураргоҳ сифатида фойдаланмоқда.
Изоҳ (0)