Сурия хавфсизлик кучлари 14 декабрь, пайшанба куни Дамашқ ҳалқа йўлининг жанубий қисми бўйлаб портловчи ускуна ўрнатилган автомобилни бошқариб кетаётган террорчини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
SANA агентлиги маълумотларига кўра, гавжум автотрассада портлашнинг олди олингани шарофати билан ўнлаб одамларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Террорчи қайси жангари гуруҳга мансублиги борасида маълумотлар берилмаган.
Изоҳ (0)