Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Кореяда ишлашни истовчи ва комплекс тест марказида тестдан ўтаётган Ўзбекистон фуқаролари учун эълон чоп этди.
Комплекс тест марказида тест топширган ҳамда сурати ва паспортини тўғри юклай олмаётган барча фуқаролар ўз анкеталарини тўлдиришлари ва унга ўз сурат ва сканер қилинган паспортларини юклашлари лозим, дейилади хабарда.
EPS-TOPIK тестидан ўтиш учун паспортнинг скан қилинган шаклини тақдим этиш лозим (шарти: 600 пиксель ҳажмда сканер қилинган бўлиши шарт, файлнинг ҳажми 100 кб дан ошмаслиги лозим) ҳамда электрон форматдаги сурат (шарти: ҳажми 3,5 × 4,5 см jpg формат ва 100 дан 300 пиксель бўлиши лозим, файл 15 кб ҳажмдан ошмаслиги шарт.)
Фото ва паспорт файллари тагига паспорт серия ва рақамини ёзиб қўйиш лозим. Почта орқали жўнатсангиз, масалан: АА1234567P.jpg – (Паспорт) АА1234567F.jpg – (Сурат). Масалан: дискка маркер билан АА1234567 (ёки уни конверт устига ёзиб қўйиш лозим) – агар CD-диск ёрдамида жўнатсангиз (бунда сифатли дисклардан фойдаланишни ҳамда жўнатишдан олдин уни текширишни тавсия қиламиз).
Ушбу маълумотларни Агентлик почта манзилига – eps2017@migration.uz юбориш лозим.
Ушбу маълумотларни CD/Флеш картага ёки бошқа мосламага ёзиб Агентлик ва унинг филиаллари жойлашган қуйидаги манзилларга юбориш лозим:
- Манзил: Тошкент ш., Олмазор тумани, Қамарнисо кўчаси, 1-уй
- Манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Досназарова кўчаси, 64-уй
- Манзил: Андижон шаҳри, Амир Темур кўчаси, 24-уй
- Манзил: Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 1-уй
- Манзил: Жиззах шаҳри, А.Навоий кўчаси, 4А-уй
- Манзил: Қарши шаҳри, Хонобод кўчаси, 46-уй
- Манзил: Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 43А-уй
- Манзил: Наманган шаҳри, Нодира кўчаси, 3-уй
- Манзил: Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, 1А-уй
- Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон ш., А.Навоий шоҳ кўчаси 30-уй
- Манзил: Термиз шаҳри, Султон саодат кўчаси 48-уй
- Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Фарҳод кўчаси, 3-уй
- Манзил: Фарғона шаҳри, Б.Марғилоний кўчаси, 4-уй
- Манзил: Урганч шаҳри, И.Досова кўчаси, 2-уй
Изоҳ (0)