Тошкент шаҳар ИИББ Қўриқлаш бошқармаси тизимлари томонидан объектлар ва кўп қаватли хонадонларни техник қўриқлаш марказлари қўриқловига уланиш, видеокузатув мосламалари ўрнатилишининг афзалликлари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан, шаҳар ҳудудининг 11 та туманига жами 110 нафар ходим жалб қилиниб, «Приток-А» мосламалари афзаликларини ёритувчи намунавий стендлар ҳамда 3000 та буклетлар тарқатилди.
Шунингдек, пойтахтнинг Яккасарой, Сергели, Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Чилонзор, Учтепа туманларида «Приток-А» мосламалари режа асосида ўрнатилмоқда.
Изоҳ (0)