Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари Шарқий Қуддусни Фаластин пойтахти деб тан олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Саммит якунларига кўра қабул қилинган баённомада ташкилот, шунингдек, бошқа мамлакатларни Шарқий Қуддусни Фаластиннинг «босиб олинган пойтахти» деб эътироф этишга чақирди.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари Исроил ҳукуматидан шаҳарни «босиб олишни бас қилиш»ни талаб этди.
Изоҳ (0)