Сан-Францискодаги Феир-Оакс — муваффақиятга эришган ёш IT-бизнесменлар яшашни маъқул кўрадиган маскан. Ушбу жой шаҳарнинг барча муҳим бизнес-ҳудудларига йўл олиш имконини беради. Бу ҳақда SF Curbed’га таяниб, Forum Daily хабар берди.
Facebook асосчиси Марк Цукерберг ҳам ушбу ҳудудда яшайди — Феир-Оакс охиридаги 21-кўча.
Сотувга қўйилган хонадонда иккита ётоқхона ва битта ювиниш хонаси мавжуд, умумий майдони 96 квадрат метрга тенг.
Квартира яқинда таъмирдан чиққан, унинг ошхонаси, ювиниш хонаси, поли ва бошқа кўп жойлари янгиланган.
Цукерберг 2014 йилда 21-кўчадан уй сотиб олгач, уни таъмирлаш мақсадида қурилиш ишларини бошлаб юборган.
Ушбу кўчанинг уч йил олдинги кўриниши:
Изоҳ (0)