Украинанинг Киев шаҳридаги Днепропетровск туманида яшовчи эркак уйининг остида ўқ-дори ва қурол-яроғ сақлагани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Киев полицияси хабар берди.
Қурол омбори ҳақида полиция томонидан ҳужжатлари текширилган икки нафар маҳаллий аҳоли вакили хабар берган. Уларнинг хўжалик сумкаси полиция ходимларини шубҳалантирган ва улар текширув учун тўхтатилган. Сумкада озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган. Ўз навбатида, мазкур кишилар уларнинг балкони остида қурол омбори жойлашганини маълум қилган.
Кўрсатилган жойдан ўқ-дорилар топилган. Омборнинг эгаси эса мазкур уйда яшовчи 42 ёшли эркак бўлиб чиққан. Эркак қуролни ўз хавфсизлиги учун сақлаганини, ўқ-дориларни эса топиб олганини ва полицияга топширмоқчи бўлганини, бироқ бунга улгурмаганини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)