Москва шимоли-шарқида чиқинди контейнерини ёқиб юборган эркакнинг хатти-ҳаракатлари туфайли контейнер яқинида ухлаётган уйсиз киши тириклайин ёниб кетди. Бу ҳақда «Москва» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳодиса 6 декабрь куни Константинов кўчасидаги 11-уйнинг ҳовлисида юз берган. Гумонланувчи бир неча кундан сўнг Москва полицияси томонидан қўлга олинган. У 1986 йилда туғилган ишсиз фуқаро бўлиб чиқди.
Ҳозирда фуқарога нисбатан эҳтиётсизлик туфайли инсон ўлимига сабаб бўлиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.