Россия президенти Владимир Путинга америкалик ҳамкасби Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида жойлаштираётган матнлар мазмуни ҳақида ҳисобот берилади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Трамп Twitter’да эълон қилган ҳар бир нарса Москвада унинг расмий баёноти сифатида қабул қилинади. Табиийки, бу ҳақда бошқа давлат раҳбарлари расмий чиқишлари қаторида президент Путинга етказилади», — деди Россия етакчисининг матбуот котиби.
Песков Путиннинг ўзи Twitter’да саҳифага эга эмаслиги ва буни унинг ўрнига кимдир юритишини ҳам истамаслигини билдириб ўтди.