Донбассда бошланган можаролар оқибатида 2,8 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди ва 7—9 минг атрофида одам жароҳат олди. Бу ҳақда, БМТ мониторинг миссиясининг ҳисоботига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
«Умумий миқдорда бу ердаги можаролар оқибатида камида 2 818 фуқаро ҳалок бўлган. Жароҳат олганларнинг умумий сони эса 7 мингдан 9 минггача», — дейилади ҳисоботда.
Шунингдек, маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 августида 15 ноябрга қадар Украинада 15 киши ҳалок бўлган ва 72 киши жароҳат олган.