НАТОнинг Яқин Шарқда бўлиши минтақага ҳеч қандай ёрдам келтирмади. Бу ҳақда Эроннинг Россиядаги элчиси Маҳди Саноий маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Яқин Шарқда НАТО қаерга қадам босмасин, ҳеч қандай наф келтирмади. Альянс наркотикларга қарши курашган Афғонистонда уларни ишлаб чиқариш охирги 15 йил давомида 200 тоннадан 9 минг тоннагача кўпайди», — таъкидлади элчи.
Грузиянинг НАТОга кириш истаги ҳақидаги саволга жавоб берган элчи Эрон минтақадаги йирик давлат сифатида минтақа мамлакатлари альянсга киришини ёқламаслигини билдирди.