Чирчиқ шаҳрида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган учта 7 қаватли уй фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Янги уйлар Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги «2017—2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида бунёд этилган.
Уйлар атрофида дам олиш жойлари, болалар майдончалари, автомобиллар учун тураргоҳ барпо этилган.
Шундай кўркам ва замонавий турар жойда яшашни орзу қилардик. Давлатимиз томонидан ёш оилаларга имтиёзли кредит асосида арзон уй-жой олиш, бахтли ва фаровон ҳаёт кечириш учун катта имконият яратилмоқда. Уйимизда табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви ва иситиш тизими ўз маромида ишламоқда. Бундай эътибор учун Президентимиздан миннатдормиз.ЎзАнинг қайд этишича, уйларнинг қурилиш-монтаж ишларига 13,58 миллиард сўм маблағ сарфланган.Ф.Баҳромов, янги уй соҳибларидан бири
Изоҳ (0)