Киевнинг Печерский тумани суди Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвилини уй қамоғига жойлаштиришни рад этди. Шу тариқа, айблов томонининг талаби тўлиқ инкор қилинди, дея хабар беради «РБК».
«Михаил Саакашвили учун уй қамоғи тариқасида эҳтиёт чораси қўллаш ҳақидаги талабнома қондирилиши рад этилади», — деди судья Лариса Цокол.
Судья қарорнинг тўлиқ матнини эълон қилишни 14 декабрга белгилади. Айбловда мазкур қарор устидан шикоят қилиш учун 2 кун муҳлат бор.
Изоҳ (0)