Нью-Йоркдаги автовокзал яқинидаги портлаш ижрочиси деб гумон қилинаётган 27 ёшли Ақойид Юлла терговчиларга ҳужумни АҚШнинг Сурия ва бошқа жойлардаги ИШИД объектларига авиазарбаларига жавобан уюштирганлигини айтди, деб ёзади «Газета.ru» The New York Times’га таяниб.
Полиция ходимлари сўзларига кўра, гумонланувчи ўзининг Рождество плакатлари ёрдамида ҳужум учун жой танлаган.
Таъкидланишича, у Европадаги терактлардан «илҳомланган».
Терговчилар тахмин қилишича, у якка ҳолда ҳаракат қилган, аммо бошқа версиялар ҳам ўрганиб чиқилмоқда.
«Менимча, у ўлишга тайёр бўлган, биз видеода у симларни улаётганлигини кўрдик», — деди ҳуқуқ-тартибот ходимларидан бири.
Аввалроқ Нью-Йорк маъмурияти 11 декабрь куни Манхэттенда рўй берган портлашни теракт деб тан олган эди. Портлаш чоғида Юлла яраланди, шундан сўнг полиция томонидан қўлга олинди. Яна тўрт киши кичик жароҳатлар олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.