• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путиндан Маскгача: Дунёнинг энг нуфузли одамлари нонуштага нима тановул қилади?

    Миллионер бўлишга ҳозирча эришмаган бўлсангиз ҳам, ҳеч бўлмаганда миллионердек нонушта қилишингиз мумкин. Барча зарур маҳсулотлар ошхонангизда топилса керак.

    Олимлар нонушта кун давомида овқатланишнинг энг муҳим қисми эканлиги тўғри ёки нотўғрилигини ҳал қилганича йўқ. Шунга қарамасдан, муваффақиятли инсонларнинг мутлақо кўпчилиги тиғиз графикларидан тонгги таом учун вақт ажратишга ҳаракат қилади, деб ёзади InsiderPro нашри.

    Хўш, улар нонуштага нима тановул қилади?

    Ричард Бренсон, Virgin Group асосчиси, тонгда мюсли ва мевали салатни афзал кўради. У ҳар доим оиласи билан нонушта қилишга интилади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Popeyes бош директори Шэрил Бакельдернинг тонгги овқати у қаерда эканлигига боғлиқ: уйда янчилган буғдойдан бўтқа, саёҳатда эса бекон, қуймоқ ва тостларни маъқул кўради. Ва албатта қаҳва.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Қўшиқчи ва актёр Жастин Тимберлейк Bon Appetit нашрига тонгги машғулотларидан аввал қовурилган тухум, шунингдек, зиғир уни ва бодом мойидан вафли истеъмол қилишини ҳикоя қилади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Twitter раҳбари Жек Дорсининг нонуштаси — соя қайлали икки дона қайнатилган тухум.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Chicago Tribune маълумотига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп тўқ тутадиган нонушталарни ёқтирмайди — бироқ баъзан беконли тухум билан тамадди қилиши мумкин. Fox News’га берган яна бир интервьюсида тўғри Айёва даласидан келтирилган маккажўхори бодроғини хуш кўришини маълум қилган. Бундан ташқари, унинг собиқ тансоқчиси Кит Шиллернинг сўзларига қараганда, баъзан унинг бошлиғи унга тухум билан МакМаффин келтиришни сўраган.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Ток-шоу бошловчиси Келли Рипа Live with Kelly and Ryan дастурини якунлагандан сўнг ёгурт ва гранола тановул қилади. Унгача эса қуюқ капучино ёки катта латте ичади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Amazon раҳбари Жефф Безос охирги интервьюларидан бирида аввал нонуштага бир пачка Pillsbury печеньеси еганлиги, бироқ рафиқаси унинг таркибини ўқишни таклиф қилгандан сўнг бу одатдан воз кечганлигини маълум қилади. Бизнесмен тонгни оиласи билан ўтказишни афзал кўради ва бу пайтга иш бўйича учрашувлар тайинламайди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Intuit бош директори Брэд Смит тонгги машғулотдан сўнг оқсилли коктейл ичади, шундан сўнг офисга йўл олади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп «MyMorningRoutine.com» нашрига оиласидаги одатий нонушта ҳақида ҳикоя қилади. Болалар зерикиб қолмаслиги учун улар мевали грек ёгурти ёки турли қўшимчалар, масалан, чиа уруғи, ўрмон мевалари, годжи мевалари, долчин, грек ёнғоғи ёки бодомли сули ёрмаси тановул қилади. Бундан ташқари, у нонуштадан сўнг лимонли сув ва қаҳва ичади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Миллиардер ва Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффетт нонуштага нима тановул қилиши фонд бозоридаги вазиятга боғлиқ. Business Insider’нинг ёзишича, ҳар тонг унинг рафиқаси Астрид машинаси стакандонига майда пуллар солиб қўяди. Уоррен унда қанча йиғилганлигига қараб, 2,95 ёки 2,61 доллар, тухум ё пишлоқли МакМаффин ёки бирор-бир арзонроқ гамбургер харид қилиши мумкин. 3,17 долларга эса яйраши мумкин: бу пулга у тухум, бекон ва пишлоқли бисквит сотиб олади. Агар унинг ишлари жуда яхши кетаётган бўлса, у McDonald’s менюсидан қимматроқ нарса танлаши мумкин.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Microsoft асосчиси Билл Гейтс Betsy Lane ўрта мактаби талабаларига интервьюсида нонуштага қарсилдоқ шоколад шарчаларини ейишини маълум қилган, бироқ унинг рафиқаси Мелинда у одатда нонуштани ўтказиб юборишини таъкидлайди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Google бош директори Сундар Пичай ҳар куни тонгда бир финжон чой ичишдек «жуда инглизча» одати борлигини маълум қилади. Бундан ташқари, у одатда қуймоқ ейди.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Германия канцлери Ангела Меркель доим турмуш ўртоғи кимё профессори Йоахим Зауэр билан нонушта қилади. У одатда овқатланиш давомида Меркелни сиёсий муаммолари ҳақида саволга тутади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск одатда нонушта қилмайди, бироқ тонгда овқатланишга вақти бўлса, бу одатда қуймоқ ва қаҳва бўлади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro

    Россия президенти Владимир Путин чошгоҳга яқин катта қуймоқ ёки бедана тухум билан катта косада бўтқа ва мевали шарбат тановул қилади. Newsweek’нинг маълум қилишича, маҳсулотлар унга мунтазам Патриарх Кирилл фермер хўжаликларидан юборилади. Нонуштадан сўнг Путин бир финжон қаҳва ичади.

    Фото: InsiderPro

    Фото: InsiderPro
    11.12.2017, 22:24   Изоҳ (0)   92168
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америкадаги ҳайвонот боғида йўқолиб кетиш арафасида турган йўлбарсчалар дунёга келди (фото+видео)

    11.12.2017, 20:44

    Манхэттенда портлаш уюштиргани тахмин қилинган гумонланувчининг шахси аниқланди

    11.12.2017, 20:35

    Манхэттендаги автовокзалда портлаш юз берди

    11.12.2017, 18:05

    Финляндия президенти: НАТОга қўшилишда фуқаролар фикрини инобатга олиш зарур

    11.12.2017, 16:41

    Қирғизистон Жўқорғи Кенгеси Орто-токой сув омборидан биргаликда фойдаланиш масаласини кўриб чиқади

    11.12.2017, 16:30

    Канадада овган чиққан шаҳар мэри ўзини отиб қўйди

    11.12.2017, 16:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.