Германиядаги рождество ярмаркасида 15 метрли арча қулади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 10 декабрь, якшанба куни маҳаллий вақт билан 18:00 да Эшвайлер шаҳридаги ярмаркада рўй берди. Арча болалар каруселига қулаб тушди.
Бунинг оқибатида 1 дан 4 кишигача жабрлангани билдирилмоқда. Улар касалхонага етказилди, ораларида болалар йўқ.
Ҳодиса сабаби ҳозирча аниқланмади. Рождество ярмаркаси ёпилди.
Изоҳ (0)