Ҳиндистоннинг Бижапур шаҳрида полициячи ҳамкасби билан жанжалдан сўнг унга қарата ўт очди. Бу ҳақда, Indian Express нашрига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Отишма оқибатида тўрт полициячи ҳалок бўлди, бир нафари яраланди.
Воқеа 9 декабрь кечаси полиция участкасида рўй берди. Ихтилофдан сўнг полициячилардан бири автоматни олиб, идорада тўпланган ҳамкасбларини ўққа тутди. Тўрт киши воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Ҳозир жиноятчи қўлга олиниб, сўроқ қилинмоқда.
Изоҳ (0)