Италия А сериясининг 16-туридан ўрин олган 5 та учрашув Спорт-ТВ каналида намойиш этилади.
Мазкур турнинг марказий ўйини Туринда бўлиб ўтади. Шанба оқшомида А серия пешқадами «Интер» «Ювентус»га қарши саф тортади. Миланликлар бунга қадар бирорта ҳам ўйинда мағлуб бўлмаган. Шунга қарамай, биргина ғалаба «Ювентус»ни «Интер»дан олдинга ўтказиб қўя олади.
Ўтган турда Массимилиано Аллегри жамоаси яна бир марказий ўйинда иштирок этиб, «Наполи»дан устун келганди — 1:0. Буффон эса Неаполда гол ўтказмай, «Юве»нинг 20 йиллик натижасини такрорлаганди. Италиянинг кетма-кет беш карра чемпиони «Ювентус» энди «Интер»ни маҳф этишга уриниб кўради.
Италия А серияси 16-тур ўйинлари 9 декабрь, шанба
«Ювентус» — «Интер» 00:45 Спорт-ТВ
10 декабрь, якшанба«Кьево» — «Рома» 16:30 Спорт-ТВ «Наполи» — «Фиорентина» 19:00 Спорт-ТВ «Милан» — «Болонья» 00:45 Спорт-ТВ
11 декабрь, душанба«Женоа» — «Аталанта» 22:00«Лацио» — «Торино» 01:00 Спорт-ТВ
Изоҳ (0)