Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида Конституция қабул қилингани ҳамда Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йиллиги муносабати билан очилган ҳисобот кўргазма япон сумиэ рассомлик санъати гуруҳи аъзоларининг ижодий изланишларига бағишланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бадиий академия, Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмага мусаввирлар, санъатшунослар, тасвирий санъат ихлосмандлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф қилинди.
Сумиэ рассомлик санъати Японияга XIV асрда кириб келган. Дастлаб аслзода ва самурайлар ўргана бошлаган бу санъат «тушда чизаман» деган маънони англатади. Ҳозирги кунда сумиэ санъатининг ижодкорлари дунё бўйича кўпчиликни ташкил этади.
Карвонсаройда фаолият кўрсатаётган япон сумиэ санъати гуруҳининг йигирмага яқин аъзоси бор.
Изоҳ (0)