Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2017 йил 1 декабрдаги буйруғига асосан Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар бермоқда.
Одилжон Абдуқаҳҳоров меҳнат фаолиятини «Камолот» ЁИҲ Наманган вилоят бўлими Кенгашида бошлаган бўлиб, кейинчалик Республика «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши аппаратининг бир қанча масъул лавозимларида фаолият юритган. 2012 йилдан «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси (собиқ «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси) Кадрлар бўлими бошлиғи, концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи, 2017 йилнинг октябрь ойидан эса «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директор вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритиб келган.
Изоҳ (0)