Айбловчилар томони мамлакатда содир бўлган давлат тўнтаришига уриниш ҳақида твит ёзганлиги сабаб «Туркия гўзали 2017» унвонидан маҳрум қилинган Итир Эсеннинг қамоққа олинишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда Hurriyet газетасига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Нашрнинг маълумотларига кўра, Итир Эсен Twitter’да 2016 йилги қўзғолонда муваффақиятсизликка учраганларга кескин равишда ўз ҳамдардлигини билдирган. Собиқ «Туркия гўзали «оммавий равишда ижтимоий тоифадаги, ирқий, диний, мазҳабий, гендер ёки ҳудудий фарқларга асосланган аҳолининг бир қисмини ҳақорат қилиш»да айбланмоқда.
Тергов давомида Эсен твитни ўзи ёзганлигини тан олди, бироқ бу билан у кимнидир ҳақорат қилиш нияти бўлмаганлигини таъкидлади.
Агар Итир айбдор деб топилгудек бўлса, бир йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)