Чеченистон 10 йил давомида вайроналардан тикланди. Бу ҳақда республика раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди, дея хабар бермоқда «Вестник Кавказа».
«Биз халқаро терроризм гуруҳларини тор-мор этдик. Вайрон бўлган республикани 10 йил мобайнида тикладик. Бу вақт давомида ишсизлик даражаси 76 фоиздан 9 фоизгача пасайди, бюджет ҳажми кўп карра ўсди», — деди Қодиров.
Чеченистон раҳбари республика олдида катта вазифалар турганини таъкидлади. Жумладан, саноат, қишлоқ хўжалиги, кичик ва ўрта бизнес, туризм ҳамда иқтисодиётнинг бошқа соҳаларини янги даражага олиб чиқиш талаб этилади.
Изоҳ (0)