Германия социал-демократик партияси етакчиси Мартин Шульц 2025 йилгача Европа интеграциясини чуқурлаштиришга ва «Европа қўшма штатлари»ни яратишга чақирди, деб ёзади «РИА Новости».
«Федерал Европани вужудга келтирадиган Европа конституциявий битими зарур», — деди Шульц.
Партия раҳбари Евроиттифоққа аъзо мамлакатларга ратификация учун битимни тақдим этиш режалари ҳақида маълум қилди, блокнинг ҳужжатдан бош тортадиган иштирокчилари эса, сиёсатчининг фикрича, Евроиттифоқни тарк этиши керак бўлади.
Шульц фақат мустаҳкамланган иттифоқ Германия, Австрия, Финляндия, Франция ва Нидерландияда кўтарилган ўнг миллатчилар ҳаракатига қарши тура олади, деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)