Қуддуснинг мусулмонлар норозилик намойишлари ўтказган Дамашқ дарвозаси атрофидаги вазият барқарорлашди. Дарвозалар фақат чиқиш учун ишламоқда, дея хабар беради «РИА Новости».
Намойишлар ва полиция билан тўқнашувлар рўй берган ҳудуд бўшаб қолди, фақат журналистлар билан гавжум бўлиб турибди. Полиция дарвозаларга олиб борувчи йўлни қўриқламоқда ва ичкарига ҳеч кимни қўймаяпти.
Ҳеч қандай норозилик фаолияти кузатилмаяпти. Отлиқ полиция вақти-вақти билан тўсиқларга яқинлашаётган ёшларни қувиш билан банд бўлмоқда.
Қуддус, Ғазо сектори ҳамда Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувлардан юздан ортиқ фаластинлик жабрланди. Тўқнашувларга АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш қарори сабаб бўлди.
Изоҳ (0)